
"Барселона" ҳужумчиси Антуан Гризманн ушбу мавсум давомида 17-рақам остида тўп суради, деб хабар қилмоқда АS нашри. Гризман жамоага қўшилганда унинг севимли 7-рақамини бразилиялик Филиппе Коутиньо банд қилиб турганди.
Энди Коутиньо "Бавария"га ижарага берилиши оқибатида "сеҳрли рақам" бўшаб қолиши маълум бўлди.
ОАВ Гризманн мазкур рақамни эгаллашни хоҳлаётгани ҳақида ёзишди, аммо бунинг иложи йўқ. Чунки, мусобақа низомига кўра футболчи мавсум давомида фақат битта рақам остида тўп тепиши шарт.
Гризманн эса Ла лиганинг биринчи турида 17-рақам остида майдонга тушишга улгурганди.