Файзиев "Қизилқум"дан учралган мағлубиятга изоҳ берди

Coca Cola Superliga 17-туридан ўрин олган “Қизилқум” – “Динамо” (2:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Даврон ФАЙЗИЕВ ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

-Нима дейишгаям ҳайронман... Биз Навоийга ғалаба иштиёқида келгандик. Бу мағлубиятлар кўпроқ жамоани руҳан синдириб қўяди. “Қизилқум”ни ғалаба билан табриклайман. Улар ўйинни ҳужумкорлик руҳида давом эттиришди. Биз қарши ҳужумлардан унумли фойдаланишни режалаштиргандик. Афсуски, бу ниятимиз амалга ошмади. Бу каби ҳолатдан чиқиб кетишимиз керак. Йигитларни кейинги баҳсга тайёрлашга ҳаракат қиламиз. “Қора чизиқ” ҳар доим ҳам давом этиши керак эмас... Биринчи гол киритилган вазиятда офсайд бордек туюлди. Аммо бу баҳона эмас. Биринчи бўлимда ҳам худди иккинчи таймдаги сингари ҳаракат қилишимиз лозим эди. Иккинчи даврада ғалаба қозонмадик? Ҳа, Суперлигадаги ҳамма жамоа бир очко бўлсада, қўлга киритди. Биз эса йўқ. Албатта ҳаммаси ўзимизга боғлиқ. Яратилган вазиятлардан фойдалана олмаётганлигимиз бизга қимматга тушаяпти.

Даврон Файзиев Динамо Самарқанд Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Металлург" ўз майдонида "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди
20:05
"АГМК" – "Бунёдкор" 0:1
16:26
Шота Арвеладзе чемпионликдан сўнг нималар деди?
14:25
Жамшид Саидов: Келаси баҳсларга янада жиддийроқ ҳозирлик кўришга уринамиз
21:32