Андрей Шипилов: Натижа адолатли бўлди

Coca Cola Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган «Бунёдкор» - «Металлург» (1:0) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида меҳмонлар устози Андрей Шипилов иштирок этди.

- «Бунёдкор»нинг «Насаф»га қарши ўйинини кўриб чиққандик, мезбонларнинг кучли ва кучсиз томонларини яхши билардик. Майдон эгаларининг бошланғич таркибида Турсунов ва Гадоевни кўриб, бироз ҳайрон қолдим. Биз ўзимизнинг тактикамиз ва стратегиямизга 75-дақиқа риоя қилдик. Тўғри, мезбонлар тўп назорати бўйича устунлик қилди. Лекин голга қадар дарвозамиз олдида айтарли жиддий ҳужум ташкил қилинмади. Марказда жуда зич ва бехато ўйнадик. Беш нафар ҳимоячи билан ҳаракат қилган бўлсак-да, қарши ҳужумларда бизда яхшироқ имкониятлар бўлди. Ўтказиб юборилган голда озгина «концентрация» етишмади. Ғиёсовнинг индивидуал маҳорати ўйин тақдирини ҳал қилди. Хуршид ўша вазиятда жуда нозик ҳаракат қилди. Натижа адолатли! «Бунёдкор»ни ғалаба билан табриклайман!

Андрей Шипилов Металлург Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

КХДР устидан қозонилган ғалабада мухлисларнинг ҳам ҳиссаси катта
11:27
Олий лигани Суперлигага айлантирган ЎзПФЛнинг фаолияти ҳақида икки оғиз
03:42
Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна", "Оқ-тепа" ва АГМК кейинги босқичда
22:30
“Қўқон-1912” – “Сурхон”: ўзаро ўйинлар тарихидан
08:03