Испания чемпионатининг 1-туридан ўрин олган "Атлетико" ҳамда "Хетафе" жамоалари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди. Унда 1:0 ҳисоби қайд этилиб, майдон эгаларининг ғалабаси билан якунланди.

Ўйинда ягона гол Мората томонидан 23-дақиқада киритилди. Айнан унинг ўзи белгиланган пенальтини амалга ошира олмади. Бутун ўйин давомида мадридликлар устунликни ўз қўлларида сақлаб туришди.

Шу тариқа Диего Симеоне шогирдлари дастлабки 3 очкога эга бўлишди.

Испания чемпионати, 1-тур
Атлетико – Хетафе 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 23 Мората.
Атлетико – Облак, Триппьер, Савич, Хименес, Лоди, Томас (Эрмосо, 62), Коке, Сауль, Лемар (Витоло, 73), Жоау Феликс (Льоренте, 66), Мората.
Хетафе – Сория, Ньом, Джене, Бруно Гонсалес, Кабрера (Рауль Гарсия, 46), Суарес (Анхель Родригес, 64), Арамбарри, Фажр, Кукурелья, Молина, Мата (Гальего, 80).
Огоҳлантиришлар: Кабрера (17), Лоди (41), Фажр (49), Ньом (77), Сауль (81), Анхель Родригес (90).
Четлатиш: Молина (38), Лоди (42).