"Арсенал"нинг собиқ футболчиси МЛС рекордини янгилади

"Арсенал"нинг собиқ ҳужумчиси Карлос Вела АҚШнинг "Лос-Анжелес" клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. У АҚШ мунтазам футбол чемпионатида янги рекорд ўрнатди.

Мексикалик футболчи ушбу мавсум  гол+пас тизимида 39 очко (24 гол, 15 та самарали узатма) йиғишга улгурди. Бунгача энг яхши натижа "Ювентус" собиқ футболчиси Себастян Жовинкога тегишли эди. Италиялик футболчи МЛСнинг 2015 йилги мавсумида "Торонто" сафида 38 очко (22 гол, 16 та узатма) йиғишни уддалаганди.

Ўқилган: 2053
Шимолий Америка чемпионатлари

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича