“Қизилқум” ўз майдонида “Динамо”ни мағлуб этди

Ўзбекистон чемпионатининг 17-туридан ўрин олган “Қизилқум” – “Динамо” учрашуви ўз якунига етди. Навоийда бўлиб ўтган баҳсда мезбонларнинг қўли баланд келди.

Учрашувнинг 55-дақиқасида Шерали Жўраев майдон эгаларини олиднга олиб чиққан бўлса, 64-дақиқада Мате Вацадзе ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.

75-дақиқада меҳмонлар Жасур Азимовнинг голидан кейин ҳисобни қисқартиришди, бироқ қолган вақтда натижа ўзгармади.

Шу тариқа, “Қизилқум” очколарини 17тага етказиб олган ҳолда 10-ўринга кўтарилиб олди.

Соса Соla Суперлига, 17-тур

“Қизилқум” – “Динамо” 2:1 (0:0, 2:1)
Голлар:
1:0 – 55 Жўраев, 2:0 – 64 Вацадзе, 2:1 – 75, пенальти Азимов.

"Қизилқум": Евгений Черемисин, Алишер Саноев, Лаша Тотадзе, Стивен Петер, Салим Мустафоев, Муҳсин Убайдуллаев (Суҳробжон Ярашов, 78), Шерали Жўраев, Азизбек Усмонов, Руслан Маргиев, Мате Ватсадзе, Достон Ибрагимов (Суннатилла Абдуллажонов, 70).

"Динамо": Ботирали Эргашев, Миркомил Локаев, Ҳакимхон Аъламхонов, Жасур Ўринов, Жасур Азимов, Бобур Қосимов, Дамир Темиров, Ихтиёр Тошпўлатов (Амиржон Сафаров, 63), Сардор Эминов (Қадамбой Нурметов, 60), Шоҳруҳ Абдураҳмонов (Обиджон Ҳакимов, 69), Баҳодир Насимов.

Динамо Самарқанд Қизилқум Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Металлург" ўз майдонида "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди
20:05
"АГМК" – "Бунёдкор" 0:1
16:26
Вадим Абрамов: Натижа адолатли
08:11
"АГМК" сўнгги дақиқалардаги гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди
21:30