“Бунёдкор” Тошкентда “Металлург”ни мағлубиятга учратди

Ўзбекистон чемпионатининг 17-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Металлург” учрашуви ўз якунига етди. “Жар” стадионида бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар минимал ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди.

Учрашувнинг 74-дақиқасида Хуршид Ғиёсов томонидан киритилган тўп ўйин тақдирини ҳал қилиб берди.

Шу тариқа, “Бунёдкор” очколарини 30 тага етказил олган ҳолда учинчи ўринга кўтарилиб олди. “Металлург” (20) эса 8-поғонада қолди.

Соса Соla Суперлига, 17-тур

“Бунёдкор” – “Металлург” 1:0 (0:0, 1:0)
Гол:
1:0 – 74 Ғиёсов.
“Бунёдкор”: Абдумавлон Абдужалилов, Анвар Ғофуров, Дилшод Аҳмадалиев, Хуршид Ғиёсов, Лутфулла Тўраев, Миржаҳон Мираҳмадов (Жавоҳир Қаҳрамонов, 65), Санжар Қодирқулов (Бобурбек Фарҳодов, 82), Нурилло Тўхтасинов, Шоҳруҳ Гадоев, Абдулла Абдуллаев, Санжар Турсунов (Санжар Рихсибоев, 73).

“Металлург”: Александр Лобанов, Аббосжон Отахонов, Суҳроб Нуриллоев, Баҳром Абдураҳимов, Музаффаржон Музаффаров, Худойшукур Сатторов (Иброҳим Йўлдошев, 79), Камолиддин Тожиев (Сервер Жепаров, 54), Станислав Андреев, Акбаржон Исматуллаев, Баҳодир Пардаев, Андрей Шипилов.


Фото: t.me/uzpfl

Ўқилган: 828
Бунёдкор Металлург Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича