Жейдон Санчо келаси ёзда "МЮ"га ўтиши мумкин

"Боруссия"нинг ёш истеъдодли футболчиси "қизил иблисларнинг" назарига тушган. Sky Sports хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" Санчони сотиб олишга яна уриниб кўради.

Инглиз клуби мазкур трансфер мавсумида футболчини харид қилишга ҳаракат қилиб кўрди. Аммо, Дортмунд клуби таклифларни қатъиян рад қилди.

Аввалроқ, немис клуби бош директори Ханс-Ёахим Ватцке Санчо ҳеч қачон сотилмаслигини маълум қилганди.

Бундеслиганинг ўтган мавсумида бу футболчи 34 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 12 та гол ва 17 та самарали узатмани ёздириб қўйди.

Ўқилган: 1109
Боруссия Д Германия чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича