“Реал” мавсумни ишончли ғалаба билан бошлади

Испания чемпионатининг 1-туридан ўрин олган “Сельта” – “Реал” учрашуви ўз ниҳоясига етди. “Балайдос”да кечган баҳсда мадридликларнинг қўли баланд келди.


Учрашувнинг 12-дақиқасида Карим Бензема меҳмонларни олдинга олиб чиқди. Танаффусга қадар “Реал”да яна бир қатор имкониятлар юзага келди, бироқ биринчи бўилмда ҳисоб бошқа ўзгармади.

Иккинчи бўлим дебютида Лука Модрич тўғридан-тўғри қизил карточка олиб майдондан четлатилди. Бироқ бу натижага акс таъсир қилди. 61-дақиқада Тони Кроос узоқ масофадан ажойиб зарба йўллаб, жамоасининг иккинчи голини урган бўлса, 80-дақиқада Лукас Васкес комбиницияни якунлаб ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Лосада ҳисобни қисқартиришга эришди.

Шу тариқа, Зинедин Зидан шогирдлари мавсумни ғалаба билан бошлашди.

Ла Лига, 1-тур

Сельта – Реал Мадрид 1:3 (0:1, 1:2)

Голлар: 0:1 – 12 Бензема, 0:2 – 61 Кроос, 0:3 – 80 Васкес, 1:3 – 90 Лосада.

Сельта – Рубен Бланко, Оласа, Васкес, Костас, Араухо, Денис Суарес, Мендес, Лоботка (Систо, 75), Бельтран (Диоп, 83), Фернандес (Лосада, 88), Аспас.

Реал Мадрид – Куртуа, Одриосола, Варан, Рамос, Марсело, Модрич, Каземиро, Винисиус Жуниор (Васкес, 69), Кроос, Бэйл (Иско, 75), Бензема (Йович, 81).

Огоҳлантиришлар: Васкес (7), Рубен Бланко (12), Аспас (12), Винисиус Жуниор (36), Фернандес (49), Одриосола (64), Костас (74).

Четлатиш: Модрич (56).

***

Крооснинг чиройли голини томоша қилинг:

Ўқилган: 3186
Испания чемпионати Реал Мадрид Сельта

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича