АПЛ. "Ливерпуль" сафарда қийин ғалабага эришди

Англия Премьер-лигасининг 2-тур ўйинлари давом этмоқда.

 

"Ливерпуль" ушбу турда сафарда "Саутгемптон"га қарши баҳс юритди.

 

Биринчи бўлим якунида Садио Мане жуда чиройли тарзда ҳисобни очди, - 0:1.

 

Иккинчи бўлимда ҳужумни кучайтирган "Ливерпуль" Садио Маненинг узатмасидан сўнг Роберто Фирмино жамоасининг иккинчи голини киритди, - 0:2.

 

Аммо, ўйин охирларига келиб "қизиллар" посбони Адриан қўпол хатосидан мезбонлар аъзоси Дэнни Ингз орадани фарқни қисқартирди, - 1:2. Бу эса ўйин охиригача сақланиб қолди. Шу тариқа, "Ливерпуль" сафарда 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.

 

Англия Премьер-лигаси, 2-тур

 

Саутгемптон - Ливерпуль - 1:2

 

Голлар: 0:1 – 45 Мане, 0:2 – 71 Фирмино, 1:2 – 83 Ингз.

 

Саутгемптон – Ганн, Валери, Вестергор, Беднарек, Бертран (Дженепо, 77), Уорд-Проуз, Хейбьерг, Редмонд, Ромеу (Ингз, 64), Йосида, Адамс(Армстронг, 68).

 

Ливерпуль – Адриан, Робертсон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Матип, Вейналдум, Окслейд-Чемберлен(Хендерсон, 89), Милнер (Фабиньо, 74), Мане, Салах(Ориги, 79), Фирмино.

Ўқилган: 1867
Англия чемпионати Ливерпуль Саутгемптон

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича