Англия чемпионатининг 2-туридан ўрин олган “Арсенал” – “Бёрнли” учрашуви ўз ниҳоясига етди. “Эмирейтс” стадионида бўлиб ўтган баҳсда мезбонларнинг қўли баланд келди.
Учрашувнинг 13-дақиқасида Александр Ляказетт лондонликларни олдинга олиб чиққан бўлса, биринчи бўлим якунланиши арафасида Эшли Барнс мувозанатни тиклади.
64-дақиқада Пьер-Эверик Обамеянг майдон эгаларанинг иккинчи голини урди ва шундан кейин ҳисоб ўзгармади.
Шу тариқа, “Арсенал” иккинчи ғалабасини қўлга киритган ҳолда турнир жадвалида пешқадамга айланди.
АПЛ, 2-тур
Арсенал – Бёрнли 2:1 (1:1, 1:0)
Голлар: 1:0 – 13 Ляказетт, 1:1 – 43 Барнс, 2:1 – 64 Обамеянг.
Арсенал – Лено, Папастатопулос, Монреаль, Давид Луиз, Мэйтленд-Найлз, Себальос (Торрейра, 83), Уиллок, Гендузи, Нелсон (Пепе, 46), Ляказетт (Колашинац, 71), Обамеянг.
Бёрнли – Поуп, Лоутон, Тарковски, Питерс, Ми, Корк, Вествуд, Гудмундссон (Леннон, 72), Макнил, Вуд (Родригес, 61), Барнс.
Огоҳлантиришлар: Обамеянг (38), Давид Луиз (90), Барнс (90).