"Бунёдкор" - "Металлург" учрашуви жойи ўзгарди

Эртага «Бунёдкор» Coca Cola Суперлиганинг 17-тури доирасида Бекободнинг «Металлург»ни қабул қилади. Хабарингиз бор, жамоамиз уй учрашувларини ўтказадиган «Бунёдкор» стадионининг чими янгиланаётгани боис, «қалдирғочлар» меҳмонларни Тошкент темирйўл муҳандислари институти қошидаги майдонда қабул қилаётган эди. Хусусан, «Металлург»га қарши баҳс ҳам айнан шу ўйингоҳда бўлиб ўтиши режалаштирилган, тайёргарлик шунга мос равишда олиб борилаётганди. Аммо кеча мазкур стадион саралаш ўйинларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ихтиёрига берилиши, шу боис таъмир ишлари учун вақтинча ёпилиши бўйича қарор қабул қилинди. Шу муносабат билан Coca Cola Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган «Бунёдкор» - «Металлург» учрашуви «Жар» стадионига кўчирилди. Эртангги баҳс «Жар» стадионида бўлиб ўтади. Ўйин аввал белгиланганидек, 17:00да старт олади.

‌Мазкур жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги беллашув бугун «Бунёдкор» академияси майдонида бўлиб ўтади. Баҳс 18:00да бошланади.

‌COCA COLA CУПЕРЛИГА
«Бунёдкор» - «Металлург»
17-тур. 18 август. Тошкент. «Жар» стадиони. 17:00
Бош ҳакам: Вадим Агишев.
Қанот ҳакамлари: Темур Гайнуллин, Дониёр Сайлавов.
Захирадаги ҳакам: Шуҳрат Ражабов.
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев.
Комиссар: Зоҳир Акрамхонов.

Бунёдкор Металлург Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Самвел Бабаян: Бугун ғалаба учун ўйнадик
01:10
"Металлург" ўз майдонида "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди
20:05
"АГМК" – "Бунёдкор" 0:1
16:26
“Сурхон” Термизда “Бухоро”ни таслим этди
19:34