"Рома" клуби "Челси" ҳимоячисини ижарага олмоқчи

"Челси" ҳимоячиси Давиде Заппакоста фаолиятини "Рома"да давом эттириши мумкин.

 

Goal.com нашрида келтирилишича, "Рома" 27 ёшли футболчи борасида музокараларга киришган. "Челси" эса ўз навбатида ушбу ҳимоячи трансфери учун 25 миллион евро сўрамоқда.

 

"Рома" эса уни сотиб олиш шарти билан ижара олмоқчи.

 

Заппакоста 2017 йилдан бери "аристократлар" сафида тўп суриб келмоқда. Бу вақт мобайнида у 52та ўйинда 2та гол урган ва 4та голли узатмани амалга оширган.

Ўқилган: 1337
Давиде Заппакоста Рома Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича