"Рома" ҳужумчи Эдин Жеко билан янги битим имзоланганини эълон қилди.
Клуб расмий сайти хабар тарқатишича, Жеко 2022 йил 30 июнга қадар мўлжалланган шартномани имзолаган.
33 ёшли босниялик ҳужумчининг хизматларига "Интер" қизиқиш билдирган ва футболчининг трансфер баҳоси 20 миллион еврони ташкил қилаётган эди.
Маълумот учун, Жеко 2015 йилдан буён "Рома" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Бу вақт мобайнида у "бўрилар" таркибида 79та гол урди.