“Бавария” Левандовскининг дубли эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди

Германия чемпионатининг 1-туридан ўрин олган “Бавария” – “Герта” учрашуви ўз ниҳоясига етди. “Альянц-Арена”да кечган баҳсда жанговар дуранг қайд этилди.

Учрашувнинг 24-дақиқасида Роберт Левандовски мюнхенликларни олдинга олиб чиққан бўлса, 36-дақиқада Доди Лукебакио мувозанатни тиклади.

Икки дақиқа ўтиб берлинликлар Марко Груйичнинг голидан сўнг олдинга ўтиб олишди. 60-дақиқада Левандовски пенальтини аниқ бажариб, ўйиндаги дублини нишонлади. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.

Шу тариқа, амалдаги чемпион мавсумнинг илк туридаёқ очко йўқотди.

Бундеслига, 1-тур

Бавария – Герта 2:2 (1:2, 1:0)

Голлар: 1:0 – 24 Левандовски, 1:1 – 36 Лукебакио, 1:2 – 38 Груйич, 2:2 – 60, пенальти Левандовски.

Бавария – Нойер, Киммих, Зюле, Павар, Алаба, Мюллер (Саншеш, 85), Алькантара, Толиссо, Гнабри (Дэвис, 87), Левандовски, Коман.

Герта – Ярстейн, Клюнтер, Штарк, Рекик, Лекки, Груйич, Дарида, Миттельштедт, Дуда (Шелбред, 78), Лукебакио (Зельке, 68), Ибишевич (Эссвайн, 63).

Огоҳлантиришлар: Дарида (17), Груйич (58), Мюллер (71), Павар (75), Левандовски (76), Миттельштедт (90).

Бавария Германия чемпионати
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Бавария" — "Кёльн": Таркиблар!
17:45
"Бавария" Коутиньони ижарага олади
07:00
Жером Боатенг машғулотларга қайтди
21:23
"Айнтрахт" клуби "ПСЖ" дарвозабонини тўлиқ сотиб олди
14:45