Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионатида қатнашувчи вакилларимиз номи маълум

21-25 август кунлари Венгриянинг Сегед шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Ушбу дунё биринчилиги келаси йили бўлиб ўтадиган Токио Олимпиадасига тўғридан тўғри йўлланма бериши мусобақага бўлган қизиқиш янада ортишига сабаб бўлмоқда.

Ўзбекистон терма жамоаси ҳам ушбу жаҳон чемпионатида катта таркиб билан иштирок этади. Мусобақада қатнашадиган спортчиларимиз асосий таркиби қуйидагича: Алексей Мочалов, Шахриёр Маҳкамов, Шоҳруҳбек Аъзамов, Вильям Ибрагимов, Жавоҳир Нурматов, Эрнест Ирназаров, Юлия Борзова, Екатерина Шубина, Элёр Муҳаммадалиев, Артур Гулиев, Бекзодбек Умаралиев, Вадим Меньков, Герасим Кочнев, Владлен Денис, Нилуфар Зокирова, Дилноза Раҳматова, Гулбаҳор Файзиева. Заҳира: Нурислом Тўхтасин ўғли, Серик Мирбеков.

Умид қиламизки, спортчиларимиз Венгриядан жаҳон чемионати медаллари қатори Олимпиада йўлланмалари билан ҳам юртимизга қайтиб келишади.

UFF.uz Спорт
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ирода Тўлаганова халқаро ташкилотнинг масъулиятли лавозимига тайинланди
07:09
BEFIT RACE – янги форматдаги мусобақалар Тошкентдаги Экопаркда бўлиб ўтди
17:40
Рио-де-Жанейро Токио-2020 эшикларини очади
15:28
Дунёнинг энг зўр боксчилари Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди
18:42