"Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп УЕФА Суперкубоги учун "Челси" жамоасига қарши ўйинда дарвозабон Адриан ҳақида илиқ фикрлар билдириб ўтди.
"Биз "Ман Сити"га қарши ўйинда икки ҳафта олдин Адриан қаерда эди? Дарвозабонлар мураббийи менга унинг формага кириши учун вақт кераклигини айтган эди. Бунга унинг вақти бўлгани йўқ, бироқ у ажойиб ўйин ўтказди. Унинг расмий ўйинларга охирги маротаба қачон чиққанини билмайман.
Адриан нафақат майдонда зўр ўйнади. У кийим алмаштириш хонасида ҳам етакчи экан. Танаффусда очиғини айтиш керак мендан ҳам баланроқ гапирди.
У бу ғалабага лойиқ бўлди. 120 дақиқа давомида ажойиб ўйин ўтказди ва унинг пенальтилар сериясидаги сэйви шунчаки зўр бўлди", - дейди Клопп.
Юрген Клопп: Адриан ҳақиқий етакчи. "Челси"га қарши танаффус вақтида у мендан баландроқ гапирди
Ўқилган: 2000