"Металлург" клуби "Бунёдкор"га қарши ўйинга тайёргарликни бошлади

Мамлакат миллий чемпионатининг навбатдаги тур учрашувлари келаётган дам олиш кунлари бўлиб ўтади. Бекободнинг “Металлург” жамоаси бу турда Тошкентда – “Бунёдкор” меҳмони бўлади. Лига кубогидаги юришини тўхтатган бекободликлар энди бор диққат эътиборини чемпионат ўйинларига қаратади. Бугун куннинг иккинчи ярмида Қибрай ўқув-машғулот масканида тўпланган металлургчилар жисмоний тайёргарликларини тиклаш машқларига урғу қаратишди. Эртадан эса машғулотлар икки маҳалдан олиб борилади.

Эслатиб ўтамиз, Coca Cola Суперлиганинг 17-туридан ўрин эгаллаган “Бунёдкор” – “Металлург” жамоалари учрашуви 18 август куни соат 17:00 да ТТЙМИ стадионида бошланади.

Ўқилган: 460
Бунёдкор Металлург Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича