Рўзиқул Бердиев: Бизнинг асосий эътибор чемпионат ва Ўзбекистон кубоги ўйинларига қаратилган

Лига Кубоги чорак финал доирасидаги “Қўқон-1912” – “Насаф” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев иштирок этди.

- Қўқонликларни ғалаба билан табриклайман. Ўйин ҳақидаги айтадиган бўлсам, учрашув шиддатли тарзда ўтди. Жамоалар томошабоп ўйин намойиш этишди. Натижадан кўнглим тўлмади, лекин футболчиларимнинг ўйинидан қониқдим.

Бугун бизга омад ҳам келмади.Вазиятлардан фойдаланишда оқсадик. Мана шу омиллар якунда ютқазишимизга сабаб бўлди. Лига кубоги мусобақаси футболчиларнинг ўйин амалиётини ушлаб қолиш мақсадида ташкил қилинган деб биламан. Ҳозирги турнир жамоаларга хеч нарса бермагани, турнирни иккинчи даражали бўлишига сабаб бўлмоқда. Мусобақани кейинги йили ўтказиш борасида ўйлаб кўриш керакка ўхшайди. Бу турнирни жиддийлаштириб, мусобақага бўлган қизиқишни ошириш керак деб ўйлайман. Биз асосий эътиборимизни чемпионат ва Ўзбекистон кубоги ўйинларига қаратганмиз.

Ҳозирги кунда футболимизда керакли жойда пайдо бўладиган, вазиятдан унумли фойдаланадиган ҳужумчилар жуда кам. Шаҳбоз Эркинов ана шундай ўйинчилар сарасига киради. Бугун ҳам у айнан шу жиҳати туфайли дарвозамизни ишғол этди ва Қўқонликларга муҳим ғалабани тақдим этди.

Ўқилган: 834
Насаф Рўзиқул Бердиев Ўзбекистон. Лига кубоги

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича