“Рома” клуби ярим ҳимоячиси Стиен Нзонзи фаолиятини “Галатасарай”да давом эттиради.
Бу ҳақида 30 ёшли футболчи ўз инстаграм саҳифасида маълум қилди.
Аввалроқ турк клуби Нзонзини ижарага олаётганини тасдиқлаганди. Истанбулликлар футболчи билан “1+1” кўринишидаги ижара шартномаси имзолайди ва уларда сотиб олиш ҳуқуқи бўлади.
“Рома” ярим ҳимоячиси турк клубига ўтди
Ўқилган: 1695