Клопп – УЕФА Суперкубогини қўлга киритган илк германиялик мураббий

“Ливерпул” клуби УЕФА Суперкубогида “Челси”ни мағлубиятга учратди.

Мерсисайдликлар устози Юрген Клопп ушбу совринни қўлга киритган илк германиялик мураббийга айланди.

Ватандошларининг аввалги бешта уринишлари самара бермаган эди.

2001 йилда “Бавария” Оттмар Хитцефльд билан “Ливерпул”га ютқазган (2:3) бўлса, 1992 йилда “Врдер” устози Отто Рехагель “Барселона”га имкониятни бой берган (1:1, 1:2).

1982 йили Удо Латтек бошчилигидаги “Барселона” “Астон Вилла” тўсиғидан ўта олмаган (1:0, 0:3). Деттмар Крамер қўл остидаги “Бавария” Суперкубокда икки бор мағлуб бўлган: 1976 йилда “Андерлехт”га (2:1, 1:4) ва 1975 йил “Динамо Киев”га (0:1, 0:2).

Ўқилган: 2788
Ливерпуль УЕФА Суперкубоги Юрген Клопп

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича