"Қўқон" кичик ҳисобда "Насаф"дан устун келди ва Лига кубогидаги юришини давом эттиради

 Илк дақиқалардан қўқонликлар ҳужумга зўр беришди. 25-дақиқада Зафар Тўраевнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.

27-дақиқада Жасур Ҳасанов қулай вазиятда турган шерикларига тўпни оширгандан кўра , ўзи зарба беришни маъқул топди. Зарба унча кучли чиқмади.

30-дақиқада Жасур Ҳасанов чап қанотдан ажойиб узатмани амалга оширган эди. "Насаф" посбони яхши ўйнаб тўпни эгаллаб олди
Биринчи бўлим якунида Ҳайдаров-Тўраев комбинацияси чиройли бошланган эди. Якунда бир-бирларини бироз тушунмай қолишди. Танаффусга жамоалар нурсиз дуранг билан чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлим ҳам худди биринчиси каби қўқонликлар ҳужумлари билан бошланди. 54-дақиқада Жасур Ҳасановнинг бурчакдан ошириб берган тўпини Эркинов боши билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.

Қолган дақиқаларда ҳар икки жамоа бир қатор вазиятларни вужудга келтирганларига қарамай, ягона гол учрашув тақдирини ҳал қилди ва "Қўқон" Лига кубоги ярим финалига йўлланма олди.

Лига Кубоги Чорак финал 


“Қўқон-1912” – “Насаф” – 1:0 (0:0)

Гол: Шаҳбоз Эркинов (54).

“Қўқон-1912”: 33. Музаффар Абдуллаев, 7. Жамшид Ҳасанов, 9. Зафар Тўраев, 11. Тимур Ҳакимов, 15. Ойбек Рустамов, 16. Жасур Ҳасанов, 17. Жаҳонгир Аҳмадов, 21. Тимур Усмонов, 27. Жасур Ёқубов, 72. Алишер Саматов, 91. Отабек Ҳайдаров.

“Насаф”: 21. Машҳур Муҳаммаджонов, 2. Сардор Садиллаев, 4. Ҳусниддин Алиқулов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 10. Бобур Абдухолиқов, 15. Жўрабек Маннонов, 17. Дониёр Нарзуллаев, 22. Акмал Мозговой, 27. Ислом Рашидхонов, 28. Хуршид Мухторов, 30. Худоёрхон Сагдуллаев.

Қўқон-1912 Насаф Ўзбекистон. Лига кубоги
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна", "Оқ-тепа" ва АГМК кейинги босқичда
22:30
Аёллар чемпионати тақвимида ўзгариш
03:17
"Футбол дўстлик учун". Бугун ёш футболчилар жамоаларга бўлинган ҳолда машғулотлар олиб боришди
03:48
Эктор Купер иштирокидаги матбуот анжумани тафсилотлари
11:49