"Бока Хуниорс" Аргентина Кубоги 1/16 финал ўйинида иккинчи дивизион клуби "Альмагро"га ютқазиб қўйди.
Эътиборлиси шундаки, клубга келиб қўшилган 36 ёшлы Даниэле Де Росси эса дебют ўйинидаёқ гол уришга эришди.
Де Росси "Альмагро"га қарши ўйиннинг 27-дақиқасида бурчак тўпидан сўнг гол урди. Аммо, 82-дақиқада эса рақиблар ҳужумчиси Хуан Мартинес ҳисобни 1:1 кўринишига келтирди.
Асосий вақт дуранг билан якуланди, пенальтилар сериясида эса меҳмонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.