"Рома" ярим ҳимоячиси Стивен Нзонзи фаолиятини Туркия чемпионатида давом эттириши мумкин.
Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра, Нзонзи хизматига "Галатасарой" ва "Фенербахче" жамоалари қизиқиш билдирмоқда.
30 ёшли хавбек "Рома"ни тарк этишни режалаштирмоқда. У жамоа ўйин услубига мос келгани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, Нзонзи 2018 йилда "Севилья"дан Италияга кўчиб ўтган. "Рома" унинг трансферига 26 миллион евро сарфлаган эди.