Элдор Шомуродов "Галатасарой" скаутлари нигоҳида

Россиянинг "Матч ТВ" телеканали журналисти Нобель Арустамяннинг маълум қилишича, РПЛ 5-туридан ўрин олган "Ростов" - "Крилья Советов» (1:0) баҳсида "Галатасарой" скаутлари ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ва "Крилья Советов"нинг 22 ёшли ҳужумчиси Александр Соболевнинг ҳаракатларини кузатишган.

“Аммо, ўзбекистонлик ҳужумчини турклар сотиб олишмайди. Биринчидан, жудаям қиммат. Иккинчидан, "Ростов" Элдорни қўйиб юбормайди”, - деб ёзади Арустамян ўзининг Twitter'даги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Элдорнинг ўзи эса Евроанинг "Топ-5» чемпионатларида ўйнаш нияти борлигини билдирган.

Ўқилган: 2492
Легионерларимиз Ростов Элдор Шомуродов

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича