"Рома" дарвозабони Францияда тўп суриши мумкин

"Рома" дарвозабони Робин Ольсен фаолиятини Франция чемпионатида давом эттиришга яқин турибди.

 

Таниқли журналист Жанука Ди Марционинг тарқатган хабарга кўра, швециялик дарвозабон "Монпелье" билан келишувга эришган.

 

Маълум бўлишича, французлар 29 ёшли футболчини 7 миллион евро евазига сотиб олиш ҳуқуқи билан 1,2 млн еврога ижарага олишга рози бўлишди.

 

Маълумот ўрнида, ўтган мавсумда Ольсен "Рома" сафида А Серияда 27 та ўйинда 40 та гол ўтказиб юборган.

Ўқилган: 1796
Монпелье Робин Ольсен Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича