Рўзиқул Бердиев: Рақибни хато қилишга мажбур қилдик

Суперлига 16-туридан ўрин олган "Насаф" - "Бунёдкор" (3:1) учрашувидан сўнг қаршиликларустози Рўзиқул Бердиев учрашув ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

 

- Авваламбор бугунги байрам билан барча юртдошларимизни табриклайман. Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам учрашув бизнинг назоратимиз остида ўтди. Биринчи бўлимда рақиб жарима майдончаси ёнида прессинг қўллаб уларни хато қилишга мажбур қилдик. Биринчи бўлимда битта гол урган бўлсакда кўп голли вазиятларга эга бўлдик. Прессингда кўп куч йўқотганлигимиз туфайли иккинчи бўлимда ҳимояга кўпроқ эътибор қаратдик. “Бунёдкор”жамоасини яхши ўрганган эдик ва уларга эркин ҳаракат қилишга имкон бермадик. Ўзингизга маълум рақибимиз тўп билан яхши ҳаракат қилади. Йигитларга рақибимиз фитболчиларини имкон борича тўпсиз қолдиришни ва уларга босим ўтказишни тайинлаган эдим. Футболчиларимиз берилган кўрсатмаларни бажаришди. Барчани ғалаба билан табриклайман. Йигитларга ва мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман.

 

- Бобир Абдихолиқов гол уришни билади. Бугун у вазиятдан унумли фойдаланди. Ўйлайманки унинг бугунги гол унга кейинг ўйинларда ҳам ёрдам беради.

Насаф Рўзиқул Бердиев Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна", "Оқ-тепа" ва АГМК кейинги босқичда
22:30
Аёллар чемпионати тақвимида ўзгариш
03:17
"Футбол дўстлик учун". Бугун ёш футболчилар жамоаларга бўлинган ҳолда машғулотлар олиб боришди
03:48
Эктор Купер иштирокидаги матбуот анжумани тафсилотлари
11:49