Лука Йович келажаги борасида сўнгги қарорни қабул қилди

"Айнтрахт" клуби ҳужумчиси Лука Йович фаолиятини "Реал"да давом эттиради. Бу ҳақда италиялик журналист Альфредо Педулла маълум қилмоқда.

Журналистнинг таъкидлашича, мазкур трансфер Флорентино Перес ва Зинедин Зидан томонидан мақулланган. Аввалроқ келишув 70 миллион ерво атрофида бўлиши хабар қилинганди.

Педулланинг айтишича, "Барселона" сербиялик футболчини сотиб олишга яқин бўлган, бироқ футболчи учун курашга мадридликлар қўшилгач вазият букул ўзгариб кетган. "Мадрид" немис клуби билан яхши алоқада бўлишидан ташқари, Йовичнинг ўзи ҳам "Реал"ни танлаган.

Аввалроқ "Айнтрахт" спорт директори Фреди Бобич музокаралар якуний босқичда эканини қисман тасдиқлаганди.

Ўқилган: 2875
Айнтрахт Лука Йович Реал Мадрид Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича