"Насаф" Қаршида "Бунёдкор"дан устун келди

Ўзбекистон Суперлигасининг 16-турида "Насаф" жамоаси ўз майдонида "Бунёдкор"га қарши баҳс юритди.

 

Қарши шаҳрида кечган марказий ўйинда Рўзиқул Бердиев шогирдлари 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

 

Учрашувдаги дастлабки тўпни Азизжон Ғаниев 25-дақиқада пенальтидан киритди. 52-дақиқага келиб эса Бобир Абдихолиқов ажойиб ҳаракатлари билан жамоасининг иккинчи тўпини "Бунёдкор" дарвозасига йўллади, - 2:0. 89-дақиқага келиб эса Хуршид Ғиёсов пенальтидан йўллаган зарбасини қаршиликлар посбони қайтаришга эришди. Дарвозабондан қайтган тўпни эса Шоҳруҳ Гадоев аниқ йўллади ва ўртадаги ҳисобни қисқартирди, - 2:1.

 

Қўшиб берилган дақиқаларда эса Хумоюн Муртозоев "Бунёдкор" дарвозасини ишғол қилди, - 3:1.

 

Ўзбекистон Суперлигаси, 16-тур

 

"Насаф" - "Бунёдкор" - 3:1

 

Голлар: Азиз Ғаниев (25, пен), Бобир Абдихолиқов (52), Хумоюн Муртозоев (90+1) - Гадоев (89)

Бунёдкор Насаф Украина Суперкубоги
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Тошкентда Япония клуби иштирокида халқаро мусобақа ташкил этилди
16:06
"B" дипломи бўйича таълим олаётган мураббийлар учун футбол қоидаларига киритилган ўзгаришлар бўйича семинар ўтказилди
08:55
"Пахтакор": Кун тарихи - 9 октябрь
06:38
Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна", "Оқ-тепа" ва АГМК кейинги босқичда
22:30