Самвел Бабаян: Бундай об-ҳавода ўйнаш жуда қийин

Суперлига 16-тури доирасида «Сурхон» – «Локомотив» учрашувидан кейин «темирйўлчилар» бош мураббийи Самвел Бабаян ўз фикрларини билдириб ўтди.

– Бир неча кун ичида бир рақиб билан икки марта, бундай ноқулай об-ҳавода ўйнаш жуда қийин. Йигитларнинг бугунги кўрсатган ўйинларидан мамнунман. Бугун улар ғалабага лойиқ эдилар. Мен учун жамоам ҳар бир ўйинда мана шундай максимал равишда ҳаракат қилишлари жуда муҳим. Улар курашишяпти, фақатгина шу орқали ғалабалар қўлга киритилади. Бугун эса уч очкони қўлга киритишимиз учун вазиятлардан фойдалансак бўлгани эди. Бугун ўйин давомида йигитларга қаттиқроқ курашишларини таъкидлаб ўтдим.

Ҳозирда осон ўйинларнинг ўзи йўқ. Рақиблар осонликча таслим бўлишмайди. Жамоамиз бугун «Локомотив» учун, коллектив учун курашишди. Шу боисдан уларга яна бир бор раҳмат айтиб ўтаман.

Натижа борасида айтиб ўтишим мумкинки, мухлислар ҳам икки томон ҳам бунга рози бўлишлари керак. Сардор Қобулжонов бугун ажойиб ўйин намойиш қилди. Бизнинг тарбияланувчимиз, биз футбол йўлларини очган дарвозабон шундай даражага етгани бизни қувонтиради.

Бугун «Сурхон» мухлислари ўйин давомида бизга руҳий босим беришга ҳаракат қилиб туришди. Бундай ўйинлар ёддан чиқмайди. Жамоамизнинг потенциали юқори. Ҳозирда биз ҳимояда, тезкор қарши ҳужумларга ўтишда йўлга қўйилаётган хатоларни тўғрилай оламиз. Бунга имкониятимиз етади. Олдиндаги вазифамиз – чиройли ўйин кўрсатиш ва яхши натижаларга эришиш.

– Жамоа сафар ўйинларида ғалабага эриша олмаяпти. Бунга нима сабаб деб ўйлайсиз?

– Вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз. Сафарда мағлуб бўлаётган ўйинларимизда кўплаб голга тортадиган вазиятларга эга бўляпмиз. Булардан фойдала олиш эса бизнинг муаммомиз бўлиб турибди. Ўйин сифати ва бошқа жиҳатлар борасида рақиблардан кам жойимиз йўқ.

– «Бунёдкор» билан орадаги фарқ қисқариб кетаяпти. Бунга қандай муносабатдасиз?

– Бу йилги чемпионат қизиқарли ўтаяпти. Кўплаб жамоаларнинг даражаси деярли бир хил. Биз олдиндаги ҳар бир ўйинга жиддий тайёргарлик кўришимиз керак. Айниқса, руҳий тайёргарлик ҳозирда биринчи ўринда. Бугун ғалабага лойиқ эдик. Ўйиннинг фони шундай демоқда. Натижани унутамиз ва кейинги ўйинга тайёргарликни давом эттирамиз.


Локомотив Самвел Бабаян
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси пойтахтимизда йиғин бошлади
10:11
Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна", "Оқ-тепа" ва АГМК кейинги босқичда
22:30
Тошкентда "С" лицензияси бўйича ЎФА мураббийлик курслари бошланди
20:22
Coca Cola Суперлига, 22-тур ҳакамлари
17:00