Суперлига. “Пахтакор”да йирик, АГМК ва “Қўқон”да минимал ҳисобдаги ғалаба ва бошқа натижалар

Ўзбекистон чемпионатининг 16-туридан ўрин олган бугунги ўйинлар ўз ниҳоясига етди.

“Локомотив” сафарда “Сурхон” билан ўйнади ва сўнгги дақиқаларда киритилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди.


“Динамо” ўз майдонида “Қўқон-1912” клубини қабул қилди. Учрашувнинг илк дақиқасида Шаҳбоз Эркинов томонидан киритилган тўп учрашувда ягоналигини сақлаб қолди ва меҳмонларга ғалаба олиб келди.


“Пахтакор” ўз уйида “Бухоро”ни тор-мор келтирди. Марат Бикмаев ва Драган Черанларнинг дубллари ва Игорь Сергеевнинг аниқ зарбаси Шота Арвеладзе шогирдларига ғалаба олиб келди.


АГМК эса сафарда “Навбаҳор”ни минимал ҳисобда доғда қолдирди. Зафар Полвонов томонидан урилган гол ўйин тақдирини ҳал қилди.


Соса Соlа Суперлига, 16-тур


"Сурхон" – "Локомотив" 1:1 (1:0, 0:1)

Голлар: 1:0 – 74 Юсупов, 1:1 – 90+5 Каримов.



“Динамо” – “Қўқон-1912” 0:1 (0:1, 0:0)

Гол: 0:1 – 1 Эркинов.


“Пахтакор” – “Бухоро” 5:0 (3:0, 2:0)

Голлар: 1:0 – 6 Сергеев, 2:0 – 12 Бикмаев, 3:0 – 23 Черан, 4:0 – 64 Бикмаев, 5:0 – 67 Черан.


“Навбаҳор” – ОКМК 0:1 (0:1, 0:0)

Гол: 0:1 – 42 Полвонов.

Амалга оширилмаган пенальти: Турғунбоев – 52.

АГМК Динамо Самарқанд Қўқон-1912 Локомотив Навбаҳор Пахтакор Сурхон Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

КХДР устидан қозонилган ғалабада мухлисларнинг ҳам ҳиссаси катта
11:27
Олий лигани Суперлигага айлантирган ЎзПФЛнинг фаолияти ҳақида икки оғиз
03:42
Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна", "Оқ-тепа" ва АГМК кейинги босқичда
22:30
Валентин Иванов хотира-турнири: Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Туркияга мағлуб бўлди
08:02