Алисcон жароҳат туфайли қанча муддат майдонга туша олмаслиги маълум бўлди

"Ливерпуль" клуби дарвозабони Алиссон Англия чемпионати 1-тур "Норвич" жамоасига қарши ўйинда олган жароҳат туфайли узоқ муддат сафдан чиқди.

26 ёшли бразилиялик футболчи тўпни тепаман деб тойиб тушди ва мушакларини жароҳатлади. Аллисон биринчи бўлимнинг ўзидаёқ алмаштирилди ва унинг ўрнига август ойида сотиб олинган Адриан туширилди.

Daily Mail нашрининг маълумотига кўра, Аллисон 4-6 ҳафта ўтказиб юбориши мумкин. Алиcсон чоршанба куни бўладиган Европа Суперкубоги "Челси" жамоасига қарши ўйинни ўтказиб юбориши аниқ.

Ўқилган: 1203
Алиссон Англия чемпионати Жароҳатлар Ливерпуль Норвич

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича