Рибери Голландиядан таклиф олди

Франциялик ярим ҳимоячи Франк Рибери фаолиятини ПСВда давом эттириши мумкин.

 

Sport Bild нашри тарқатган хабарга кўра, эйндховенликлар устози Марк ван Боммел "Бавария"даги собиқ жамоадошини ўз клубига жалб қилмоқчи.

 

Айни вақтда Рибери эркин агент сифатида ўзига янги жамоа изламоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, 36 ёшли Рибери 2007-2019 йиллар давомида "Бавария" шарафини ҳимоя қилган.

Ўқилган: 1702
ПСВ Трансферлар Франк Рибери

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича