“Ливерпуль” АПЛ янги мавсумининг илк ўйинида йирик ҳисобда зафар қучди

Англия чемпионатининг 1-туридан ўрин олган “Ливерпуль” – “Норвич” учрашуви ўз ниҳоясига етди. “Энфилд”да бўлиб ўтган ўйинда мезбонлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувнинг 7-дақиқасида Хэнли ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйган бўлса, 19-дақиқада Муҳаммад Салоҳ жамоасининг иккинчи голини урди.

28-дақиқада Виржил ван Дейк ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида Дивок Ориги мерсисайдларнинг тўртинчи голига муаллиф бўлди. 64-дақиқада Пукки ҳисобни қисқартирди, бироқ бу меҳмонларни йирик мағлубиятдан сақлаб қола олмади.

Шу тариқа, Юрген Клопп шогирдлари янги мавсумни йирик ғалаба билан бошлашди.

АПЛ, 1-тур

Ливерпуль – Норвич 4:1 (4:0, 0:1)

Голлар: 1:0 – 7, автогол Хэнли, 2:0 – 19 Салах, 3:0 – 28 ван Дейк, 4:0 – 42 Ориги, 4:1 – 64 Пукки.

Ливерпуль – Алиссон (Адриан, 39), Александер-Арнолд, Гомес, ван Дейк, Робертсон, Хендерсон, Фабиньо, Вейналдум, Салах, Фирмино (Милнер, 86), Ориги (Мане, 74).

Норвич – Крул, Ааронс, Хэнли, Годфри, Льюис, Маклин, Трибулл (Эрнандес, 70), Буэндиа, Штиперманн (Ляйтнер, 58), Кэнтуэлл, Пукки (Дрмич, 83).

Огоҳлантиришлар: Ляйтнер (60), Буэндиа (65).

Ўқилган: 2126
Англия чемпионати Ливерпуль Норвич

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича