Фёдор Чалов АПЛга ўтиши мумкин. ЦСКА жиддий таклиф олди

ЦСКА ҳужумчиси Фёдор Чалов Англиянинг "Кристал Пэлас" клубидан жиддий таклиф олган.

 

Рус ОАВ тарқатган хабарга кўра, "бургутлар" 21 ёшли тўпурар учун 25 миллион евро беришга тайёр. Бу эса "Кристал Пэлас"нинг Чалов учун иккинчи таклифи бўлди! Аввалроқ инглизлар 15 миллион евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган эди.

 

Шунингдек, Фёдорнинг хизматига "Монако", "Лацио" ва "Валенсия" ҳам қизиқиш билдирмоқда.

 

Маълумот учун , Чалов ўтган мавсумда барча мусобақаларда 37та ўйинда майдонга тушиб, 17та гол урган ва 7та голли узатма амалга оширган. Футболчининг шартномаси 2022 йилгача амал қилади.

Кристал Пэлас Трансферлар Фёдор Чалов ЦСКА
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Арсенал" ўз майдонида очко йўқотди, "Брайтон" ва "Ньюкасл"дан ғалаба
22:23
Виллиан “Челси” билан шартномасини узайтирмоқчи
20:30
Пеп Гвардиола: Энди бизда 7 очко бор, 9 очко бўлиши керак эди
10:20
Англия чемпионати, 35-тур анонси. Марказий ўйин — "Манчестер Сити" – "Тоттенхэм"
08:51