"Реал Мадрид" навбатдаги ўртоқлик учрашувини Австрияда "Ред Булл" қарши ўтказди. Учрашувда 1:0 ҳисобида мадридликлар ғалаба қозонишди.
Ўйиндаги ягона гол 19-дақиқада Эден Азар томонидан киритилди. Ушбу гол бельгиялик футболчининг "Реал" сафида киритган илк голи бўлди.
Ўртоқлик ўйини
«Ред Булл» Австрия – «Реал Мадрид» Испания 0:1
Гол: 0:1 – 19 Азар.
Реал Мадрид – Куртуа, Карвахаль (Одриосола, 76), Варан, Милитао (Начо, 46), Марсело, Иско (Васкес, 76), Кроос, Азар (Йович, 62), Каземиро (Вальверде, 46), Рамос, Бензема (Винисиус Жуниор, 76).