“Галатасарай” клуби “Челси” футболчисини ижарага олмоқчи

“Галатасарай” клуби “Челси” ярим ҳимоячиси Тьемуэ Бакайоко хизматларига қизиқиш билдирмоқда, дея хабар қилмоқда Fanatik.

Манбада таъкидланишича, турк клуби футболчини ижарага олмоқчи. Лондонликлар устози Фрэнк Лэмпард франциялик футболчи хизматларига муҳтож эмас ва бу турк клубининг фойдасига хизмат қилиши мумкин.

Бакайоко 2017 йилда “Монако”дан 40 млн евро эвазига “Челси”га ўтганди. Ортда қолган мавсумни 24 ёшли футболчи “Милан”да ижарада ўтказди.

Ўқилган: 1773
Галатасарой Трансферлар Тьемуэ Бакайоко Челси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича