"Бунёдкор" икки нафар футболчи трансферини эълон қилди. Улардан бири Санжар Турсунов

5 август куни, Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнасининг сўнги куни бўлди.

 

“Бунёдкор” футбол клуби трансфер ойнасининг охирги кунидан унумли фойдаланиб қолди ҳамда ёзги сўнги ҳаридларини амалга оширишга улгуриб олди.

 

Жанубий Кореянинг “Тэджон Ситизен” клубидан юртимизга қайтган таниқли ўзбек футболчиларидан бири Санжар Турсуновга “77” рақами берилди.

 

Сўнги мавсумда Грециянинг “Панегиалиос” жамоасида тўп сурган ҳужумчи Тимур Аюпов “Бунёдкор” тарбияланувчиси саналади. Унинг “қалдирғочлар” сафидаги ўйинлари кўпчиликнинг ёдида бўлса керак. Жамоамизга яна қўшилган Тимур “46” рақамини олди.

 

Кеча 57 ёшини нишонлаган бош мураббийимиз Вадим Абрамовни клуб ходимлари муборакбод этганлари ҳақида аввал хабар бергандик. Бугун эса, янги футболчиларга рақамлар топшириш баҳонасида, Вадим Карленовичга ҳам, рамзий маънода, 57-рақам туҳфа этилди.

Бунёдкор Санжар Турсунов Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг кечаги машғулоти қандай ўтди?
07:38
Даврон Файзиев: Таркиб ва тактика танлашда хатога йўл қўйдим
12:56
ЎФА'нинг навбатдан ташқари Конференцияси бўлиб ўтди. Унда ташкилотга янги президент сайланди
15:43
Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг БАА йиғини кундалиги: Биринчи кун
05:34