ЕЧЛ. "Аякс" Грецияда дуранг ўйнади, "Динамо К"дан мағлубият ва бошқа натижалар

Европа Чемпионлар лигасида саралашнинг 3-босқичи старт олди.

 

6 август кунидан ўрин олган баҳсларнинн бирида "Аякс" кутилмаганда ПАОК билан 2:2 ҳисобида дуранг қайд этди. Энди томонлар Голландияда ўзаро ҳисоб-китоб қилишади.

 

Киевнинг "Динамо"си эса сафарда "Брюгге"га ютқазди – 0:1. Бу ўйинда "Бюгге" сафида "Ливерпуль"дан келган Симон Миньоле ҳаракат қилди.

 

ЕЧЛ саралаши, 3-босқич
Дастлабки учрашувлар

 

6 август

 

Чемпионлар йўли

 

АПОЭЛ Кипр – "Қорабоғ" Озарбайжон 1:2 (0:0, 1:2)
Голлар: 0:1 – 54 Мадатов, 0:2 – 69 Гуйе, 1:2 – 90+5 Меркис.

 

"Динамо Загреб2 Хорватия – "Ференцварош" Венгрия 1:1 (1:0, 0:1)
Голлар: 1:0 – 7 Ольмо, 1:1 – 59 Шигер.

 

"Црвена Звезда Сербия" – "Копенгаген" Дания 1:1 (1:0, 0:1)
Голлар: 1:0 – 44 Павков, 1:1 – 84, пенальти Винд.

 

ПАОК Греция – "Аякс" Голландия 2:2 (2:1, 0:1)
Голлар: 0:1 – 10 Зиёш, 1:1 – 32 Акпом, 2:1 – 39 Лео Матос, 2:2 – 57 Хунтелар.

 

"Аякс" – Онана, Мазрауи (Марин, 82), Тальяфико, Велтман, Блинд, Тадич, ван де Бек, Мартинес, Зиёш (Нерес, 82), Схюрс, Дольберг (Хунтелар, 33).

 

Лига йўли

 

"Брюгге" Бельгия – "Динамо Киев" Украина 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 37, пенальти Ванакен.

Аякс Динамо Киев Европа Чемпионлар лигаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Гвардиола “Манчестер Сити”ни тарк этадими?
20:12
Гвардиола: "Ливерпуль" кўп жиҳатларга кўра, очко йўқотмаяпти
11:19
Реднапп ЕЧЛ кейинги мавсумида қайси жамоа ғолиб бўлишини тахмин қилди
17:42
"Манчестер Юнайтед" уч нафар футболчиси "Вест Хэм"га қарши ўйнамайди
01:54