"Трабзонспор" ярим ҳимоячиси Юсуф Ёзижи фаолиятини "Лилль"да давом эттиради.
"Лилль" матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, 22 ёшли футболчи трансфери 16,5 миллион еврога баҳоланди. Бу эса "Лилль"нинг энг қиммат трансферига айланди. Туркиялик ярим ҳимоячи "Лилль" таркибида 2024 йил ёзигача ўйнайдиган бўлди.
Маълумот учун, Ёзижи Туркия миллий терма жамоаси сафида 14та ўйинда иштирок этган.