Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Эронга қарши 2 та ўртоқлик ўйини ўтказади

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси пойтахтимизда ўқув-машғулот йиғини ташкил этади.

Любинко Друлович бошқарувидаги жамоамиз 28 август санасидан эътиборан йиғинга киришади ва режага кўра 10 сентябрга қадар Тошкентда машғулотлар олиб боради.

Мазкур йиғин доирасида 2 та ўртоқлик ўйини ўтказилиши ҳам кўзда тутилган. Ҳар икки учрашувда ҳам олимпиячиларимизга Эрон олимпия терма жамоаси рақиблик қилади.

Любинко Друлович бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Эронга қарши ўртоқлик ўйинлари 6 ва 9 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. 

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Ўртоқлик учрашувлари
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Барселона” қийин ғалабага эришди, “Интер” ўзида “Боруссия Д”га имкон қолдирмади ва бошқа натижалар
06:41
Ўртоқлик учрашуви. Бразилия – Аргентина 0:1
00:09
Италия чемпионати. "Ювентус" уйда, "Интер" эса сафарда ўйнайди ёҳуд 6-тур анонси
12:22
“Реал” Истанбулда ғалабага эришди, “ПСЖ” ҳам уч очкога эга бўлди
01:59