Тошкент жаҳон чемпионатини қабул қилишга тайёр

Хабарингиз бор, 7-10 август кунлари пойтахтимиз таэквондо бўйича кадетлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Айни пайтга келиб, мусобақани ўтказиш учун деярли барча нарса шай. Мусобақага мезбонлик қиладиган “Универсал” спорт саройи спортчи ва меҳмонлар учун ажойиб кўринишга келтирилди.

Жанглар бошланишидан аввал спортчилар чигалёзди машқларини олиб борадиган махсус жой ҳам бугунги кун иқлимидан келиб чиқиб, иштирокчилар учун қулай тарзда қуриб берилди.

Ҳозирда терма жамоалар Ўзбекистон таэквондо ассоциациясининг спорт залларида сўнгги тайёргарлик машғулотларини олиб боришмоқда. Жаҳонда ўз ўрнига эга бўлган Эрон, АҚШ, Жанубий Корея, Бразилия каби ўнлаб терма жамоалар режалаштирилган график асосида машқ қилишяпти.

Ўзимизнинг терма жамоа хусусида гапирадиган бўлсак, ҳамюртларимиз мусобақада тўлиқ таркиб иштирок этиши белгилаб қўйилган. Жаҳон чемпионатида жами 20 нафар спортчимиз (10 нафар йигитлар ва қизлар) ўз вазн тоифаларида олтин медаль учун жанг қилишади. Кадетларимизни ака-ука Собир ва Зайнобиддин Назаралиевлар ҳамда Жасур Бойқўзиев бошчилигидаги тажрибали мураббийлар мусобақага тайёрлашди.

Баҳслар эртада 09:00 дан старт олади. Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросими эса эртага 17:00 да бошланади. Шунингдек, мазкур мусобақа доирасида Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси юртимизда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида 8 августкуни 19:00 да “Халқлар дўстлиги” майдонида йирик флэшмоб ташкил қилишни режалаштириб қўйган.

Мазкур дунё биринчилиги халқаро экспертлар нигоҳида бўлиши табиий. Бугун тунда юртимизга жаҳон таэквондо федерацияси раҳбари Чунг Ван Чой ташриф буюради ва эртангги баҳсларни бевосита кузатиб боради.

UFF.uz Спорт Таэквондо
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ёш боксчиларимиз Осиё чемпионатида 14 та медаль қўлга киритишди
03:35
Оғир атлетикачимиз Беларусдаги мусобақада совриндор бўлди
13:18
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Кубага йўл олди
14:42
Бокс. Исроил Мадримовдан яна бир супер ғалаба
10:54