"Марсель" Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси билан шартнома имзолади

"Марсель" клуби "Бока Хуниорс" ҳужумчиси Дарио Бенедетто билан шартнома имзолади. 

 

Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, 29 ёшли футболчи французлар билан 2022 йилгача шартнома имзолаган. Унинг трансфери 10 миллион еврони ташкил қилди.

 

Маълумот учун, Бенедетто ўтган мавсумда "Бока Хунионс" таркибида барча мусобақаларда 15та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урган ва 1та гол урган.

 

Шунингдек, Аргентина миллий жамоаси таркибида 4та ўйинда майдонга тушган.

Ўқилган: 2199
Дарио Бенедетто Марсель Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича