Европа Чемпионлар лигасининг бир иштирокчиси номи маълум бўлди

Германия чемпионатининг 31-турида "РБ Лейпциг" клуби "Фрайбург"дан устун келди.

Ральф Рангника  жамоаси мавсумнинг якунига етишига 3 тур қолганда Европа чемпионлар лигасига йўлланмани нақд қилиб қўйди.

"Лейпциг" жамоаси 31 та ўйинда 64 очко жамғариб ҳозирги эгаллаб турган учинчи ўриндан пастга тушмайди.

"Лейпциг" клуби учун бу ЕЧЛдаги учинчи мавсуми бўлади. Бундан олдинги мавсум клуб Европа Лигасида ўйнаган.

Ўқилган: 1642
Германия чемпионати Европа Чемпионлар лигаси РБ Лейпциг

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича