Бундеслига. Чемпионлик учун курашаётган “Боруссия Д” кутилмаганда ютқазиб қўйди ва бошқа натижалар

Германия Бундеслигасининг 31-туридан ўрин олган бир қатор беллашувлар якунланди.

Кутилмаганда чемпионлик пойгасида “Бавария” билан курашаётган Дортмунднинг “Боруссия” клуби ўз майдонида “Шальке-04”га қарши тўп сурди.

Дастлаб “Боруссия” футболчилари ҳисобни очган бўлса-да, кейинчалик “Шальке-04” жамоаси иродали ўйин кўрсатди ва якунда 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Эътиборлиси, дортмундликларнинг икки етакчиси Марко Ройс ва Вольф четлатилди. Натижада, “Боруссия Д” ўйинни икки киши кам бўлиб тугатди.

Еврокубоклар учун курашаётган “РБ Лейпциг” клуби эса уйда “Фрайбург”ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Бундеслига, 31-тур

“Айнтрахт Ф” – “Герта” – 0:0
Четлаштиш: Клюнтер (“Герта”, 80)

“РБ Лейпциг” – “Фрайбург” – 2:1
Голлар: Вернер (19), Форсберг (78, пен) – Грифо (66)

“Ганновер” – “Майнц” – 1:0
Гол: Вайдандт (66)

“Боруссия Д” – “Шальке” – 2:4
Голлар: Гётце (14), Витцель (85) – Калижури (18, пен, 62), Сане (28), Эмболо (86)

Четлатишлар: Ройс (60), Вольф (65) – иккиси ҳам “Боруссия Д”

Боруссия Д Германия чемпионати РБ Лейпциг Шальке-04
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Бундеслига. Сўнгги тур ўйинларининг бошланғич таркиблари маълум
17:38
“Боруссия Д” Бундеслига дебютантига ютқазиб қўйди
00:36
"Бавария" Коутиньони ижарага олади
07:00
"РБ Лейпциг" - "Бавария": Таркиблар!
21:19