Бензема "Реал" машғулотларини ўтказиб юборди

"Реал" клуби ҳужумчиси Карим Бензема жамоасининг бугунги машғулотларини ўтказиб юборди. Бу ҳақида Marca нашри маълумот бермоқда.

Манбанинг таъкидлашича, 31 ёшли ҳужумчи бугун Испания чемпионати "Райо Вальекано" жамоасига қарши ўйин учун тайёргарлик кўриш учун бўлган бугунги машғулотларда иштирок этмади. "Қироллик клуби" франциялик футболчининг йўқлиги борасида ҳеч қандай расмий маълумот тақдим этмади. Якшанба куни бўладиган ўйинда Бензема катта эҳтимол билан иштирок этмайди. Машғулотларни яна "Реал"нинг жароҳатланган ҳимоячилари Серхио Рамос ва Альваро Одриосола ўтказиб юборишди.

Жорий мавсум Бензема клуб даражасида 51 та ўйинда 30 та гол ва 10 та голли узатмани амалга оширган. "Сантьяго Бернабеу"га футболчи 2009 йилнинг ёзида "Лион" клубидан ўтган.

Карим Бензема Машғулотлар Реал Мадрид
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Испания Ла Лигаси. Сегундага йўл олган иккита жамоа номи маълум
09:33
"Барселона" клуби футболчисига 2 йилу 8 ойга қамоқ жазоси ҳукм қилинди
12:38
ОАВ: Рамоснинг Перес билан муносабатлари буткул узилган
12:29
"Реал" Мадрид машғулотларида. Зидан дарвозобонлар - Навас ва Куртуаларни синаб кўрмоқда
10:14