Бокс бўйича Осиё чемпионати. Учта боксчимиз олтин медалга эга чиқди

Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати якунига етиб бормоқда. Айни пайтда ўрта вазн тоифасида финал жанглари ўтказиляпти. Дастлабки учта финалчиларимизнинг барчаси олтин медалга сазовро бўлишди.

Дастлаб -49 килограмм вазн тоифасида Нодиржон Мираҳмедов рингга кўтарилди. Ҳиндистонлик Дипакка қарши баҳс олиб борган ҳамюртимиз очколар бўйича ғалаба қозониб, Осиё чемпионлигини қўлга киритди.

Шундан сўнг -56 килограмм вазн тоифасида Осиё ўйинлари чемпиони Миразиз Мирзаҳалилов ҳам қитъа чемпионлиги учун ҳиндистонлик бошқа бир боксчи Кавиндер Сингхга қарши баҳс олиб борди. Муросасиз кечган беллашув ҳамюртимизнинг ғалабаси билан якунланди ва терма жамоамиз иккинчи олтин медални расмийлаштирди.

Бобо-Усмон Батуров -69 кг вазн тоифасида финал жангини ўтказди. Япониялик Севонретс Оказавага қарши рингга кўтарилган ҳамюртимиз жангда ўз устунлигини намойиш қилди ва ютуқларига орасига қитъа чемпионлигини ҳам қўшиб қўйди.

Бироздан сўнг оғир вазнли боксчиларимиз ҳам рингга чиқишади:

-91 кг: Санжар Турсунов (Ўзбекистон) – Хёнг Кю Ким (Жанубий Корея)

+91 кг: Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон) – Камшибек Конкабаев (Қозоғистон)

 

UFF.uz Спорт Бокс
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

ЕЛ. “МЮ” ва “Рома”да ғалаба, ЦСКА ва “Боруссия М” йирик ҳисобда мағлуб бўлди
06:57
Европа Чемпионлар лигаси, ярим финал. Бугун “Тоттенхэм” - “Аякс” ўйини бўлади
08:20
“Неймар эртаги” тугади. Футболчи Парижда қолишга қарор қилди
14:34
АГМК футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этади
20:28