“Андижон”дан ҳам 3 очко олиб ташланадими?

ПФЛ бош директори маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев ижтимоий тармоғида “Андижон” клуби борасида ёзар экан, улардан тез орада 3 очко олиб ташланиши мумкинллиги борасида огоҳлантирди.

“Шу вақтгача “Андижон” футбол клуби ҳақида илиқ фикрлар ёздик. Жамоа Суперлигага чиқишидан ташқари, стадионини ҳам янгилаб олди.

“Соғлом авлод”нинг очилиш куни футболчилар учун аталди. Футболчилардан бири Gentra автомашинасига эга чиқди. Яна бир футболчига Тошкент ситидан уй ваъда қилинди. Жамоа аъзолари ўйиндан олдин алоҳида 10 миллион сўмдан ва ўйиндан кейин яна пул олишди. Ўқишга кира олмаётган уч абитуриент футболчига ёрдам қилиш белгиланди. Андижонлик ҳар бир футболчига 1 гектардан ер, хуллас, Суперлиганинг чемпион жамоаси футболчилари ҳам орзу қиладиган шароит.

Умуман олганда, вилоят ҳокимининг футболга бундай ғамхўрлиги кўпчиликнинг ҳавасини келтиради. Бироқ танганинг орқа томонида ҳал қилиниши керак бўлган ишлар ҳам бор. Масалан, “Андижон” футболчиларининг тиббий кўриги учун клуб тиббий марказдан қарздор. Жамоа, шунингдек, ЎзПФЛ олдидаги молиявий мажбуриятларини ҳам бажармаган. Эркак футболчилар рағбатлантирилаётган бир вақтда, айрим аёл футболчилар ўз ҳақларини ололмай, ариза ёзиб юрибди. Қолаверса, “Андижон” футбол клубига Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмита томонидан белгилаб берилган вақт тугади.

Бугун ЎзПФЛ Ўзбекистон футбол ассоциациясига қўмиталари орқали “Андижон”дан 3 очко олиб ташлаш сўрови билан мурожаат қилади. Юқоридаги совғалар клуб келажаги учун қанчалик фойдали айтиш қийин. Бироқ яхши йўлга тушиб олишни истаган клуб, ортда қолган муаммоларни ҳам ҳал қилиши керак. Яъни, муаммодан қочиш эмас, уни ечиш тўғри йўл. Балки ҳокимнинг бу гаплардан хабари йўқдир. Ишонамизки, хабар топгани ҳамоноқ, муаммолар ечилади ва натижада клуб юқоридагилардан кўра кўпроқ фойда кўради.

Фото: t.me/fcandijan

Андижон ПФЛ фаолиятига доир
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Валентин Иванов хотира-турнири: Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Туркияга мағлуб бўлди
08:02
КХДР устидан қозонилган ғалабада мухлисларнинг ҳам ҳиссаси катта
11:27
А Про-лига 11-тур учрашувларида ишлайдиган расмий шахслар рўйхати
19:29
Олий лигани Суперлигага айлантирган ЎзПФЛнинг фаолияти ҳақида икки оғиз
03:42