"Реал" сафарда "Хетафе" қаршилигини енгга олмади

Испания  чемпионатининг 34-туридан ўрин олган "Хетафе" – "Реал" учрашуви  ўз ниҳоясига етди. “Колисеум Альфонсо Перес” стадионида бўлиб ўтган баҳсда дуранг қайд этилди.

Учрашувда меҳмонлар устунлик қилган бўлсаларда буни ҳисобдда акс эттира олмадилар. Шу тариқа, “Хетафе”нинг мағлубиятсиз серияси бешта ўйинга етди.

Яна бир баҳсда “Севилья” ўз майдонида “Райоо Вльекано” дарвозасига жавобсиз бешта гол урди.

“Реал” 65 очко билан учинчи поғонани эгаллаб турибди, “Хетафе” (55) эса бешинчи ўринга тушиб кетди. “Севилья” мазкур ғалабадан сўнг очколарини 55тага етказиб тўртинчи ўринга чиқиб олди.

Ла Лига, 34-тур

Хетафе – Реал Мадрид 0:0 (0:0, 0:0)


Хетафе – Сория, Суарес, Бруно Гонсалес, Микел, Кабрера, Мата (Сайс, 84), Арамбарри, Максимович, Оливера (Анхель, 57), Молина, Дуро (Портильо, 72).

Реал Мадрид – Навас, Карвахаль, Варан, Начо, Регилон, Вальверде (Кроос, 78), Каземиро, Иско, Браим Диас (Васкес, 71), Бензема, Бэйл (Асенсио, 71).

Огоҳлантиришлар: Иско (30), Суарес (38), Вальверде (63), Начо (82).

Севилья – Райо Вальекано 5:0 (0:0, 5:0)

Голлар: 1:0 – 55 Промес, 2:0 – 57 Мунир, 3:0 – 62 Мунир, 4:0 – 69 Бен-Йеддер, 5:0 – 86 Сальватьерра.

Ўқилган: 1569
Райо Вальекано Реал Мадрид Севилья Хетафе

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича