Испания клублари чемпионат ва Суперкубок баҳсларига жорий қилинадиган янглиликларга қарши чиқишди

Cadena Cope нашрининг тарқатган маълумотига кўра, фақатгина иккита клуб янги жорий қилинадиган ўзгартиришга розилик билдиришди, биттаси эса бетараф қолди.

Эслатиб ўтамиз, Испания суперкубоги эндиликда "Тўртлар финали" форматида ўйналади, кубок баҳслари эса 1/2 финалгача иккита ўйин (сафар-уй) ўрнига битта ўйин билан чекланади.

Манбанинг таъкидлашича, клублар норозилигига сабаб бўлиб улар билан бу борада келишилмагани бўлмоқда экан.

Испания футбол Қироллик қўмитаси (RFEF) мусобақадаги барча ўзгаришларни 29 апрель куни тасдиқлаши лозим.

Ўқилган: 1730
Испания кубоги Испания чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича